Ёрдам маркази
Testogen бўйича қўлланмалар, кўрсатмалар ва кўп бериладиган саволлар
Бўлимлар
Бошлаш
Рўйхатдан ўтиш ва биринчи тест
Тест созламалари
Вариантлар, кириш, баҳолаш, вақт ва ҳалоллик
Тестни ўтказиш
Фаоллаштириш, версиялар, жойлаштириш ва жонли кузатув
Натижалар ва таҳлил
Натижалар, қўлда баҳолаш, статистика ва сертификатлар
Респондентлар
Рўйхатлар, профиллар ва натижалар тарихи
Ташкилот
Роллар, тариф ва умумий созламалар
Тест топширувчилар учун
Тестни қандай топшириш ва носозликлар
Кўп бериладиган саволлар
Платформадан бепул фойдаланса бўладими?
Ҳа. Бепул тарифда тестлар яратиш, уларни ўтказиш ва натижаларни таҳлил қилиш мумкин; лимитлар Тарифлар саҳифасида кўрсатилган.
Респондентлар рўйхатдан ўтиши керакми?
Йўқ. Респондентлар тест ҳаволасини очиб, сиз сўраган майдонларни тўлдиради ва тестни бошлайди. Ҳисоб очиш шарт эмас.
Тест телефонда ишлайдими?
Ҳа. Тест саҳифаси 360 пиксел кенгликдаги экранларга ҳам мослашган, интернет узилса жавоблар телефонда сақланиб туради.
Лотин ва кирилл ёзувида ёзилган жавоблар бир хил ҳисобланадими?
Ҳа, қисқа жавобларда бу созлама одатда ёқилган: Buxoro ва Бухоро тенг. Апостроф турлари (o', oʻ, o‘) ҳам бир хил ҳисобланади. Батафсил — Балл бериш қоидалари.
Тест фаол бўлганда саволдаги хатони қандай тузатаман?
Янги версия яратинг, саволни тузатинг ва эълон қилинг. Янги респондентлар тузатилган версияни олади, олдинги натижалар ўз версиясида қолади. Батафсил — Версиялар.
Натижалар лимити тугаса нима бўлади?
Жавоблар йўқолмайди: улар сақланади ва «лимитдан ортиқ» деб белгиланади. Лимитга яқинлашганда олдиндан огоҳлантириш берилади.
Кўчиришнинг олдини олиш мумкинми?
Саволлар ва вариантларни аралаштириш, ҳар бир респондентга тасодифий саволлар бериш, вақт чегараси ва ҳалоллик назорати кўчиришни сезиларли қийинлаштиради. Батафсил — Ҳалоллик назорати.
Натижаларни Excelʼга чиқарса бўладими?
Ҳа, натижалар саҳифасида филтрланган натижаларни Excel ёки CSV форматида юклаб олиш мумкин.
Арабча матн билан ишласа бўладими?
Ҳа. Савол ва жавобларда арабча матн ўнгдан чапга тўғри кўрсатилади, сертификатларда ҳам тўғри чиқади.
Маълумотларим хавфсизми?
Уланиш шифрланган, пароллар хешланган ҳолда сақланади, натижаларни фақат ташкилотингиздаги ҳуқуқи бор ходимлар кўради. Батафсил — Махфийлик сиёсати.
Жавоб топмадингизми?
Саволингизни ёзинг — иш кунлари давомида жавоб берамиз.