Асосий мазмунга ўтиш

Саволларни файлдан импорт қилиш

Excel, CSV, Word, GIFT ва Aiken форматлари, хатоларни тузатиш.

Импорт ойнасида файлни танланг ёки матнни жойлаштиринг. Импорт қилишдан олдин Кўриб чиқиш саҳифаси қайси саволлар қўшилишини ва қайси қаторлар ўтказиб юборилишини кўрсатади.

Excel ва CSV

Биринчи қатор — сарлавҳа. Камида «савол» устуни ва вариантлар устунлари бўлиши керак; тўғри жавоб алоҳида устунда ҳарф ёки рақам билан кўрсатилади. Битта жавобли, бир нечта жавобли, тўғри/нотўғри, қисқа жавоб ва сонли саволларни жадвалдан импорт қилиш мумкин.

Word ёки матн (Aiken)

Ҳар бир саволдан кейин вариантлар A), a., (A) ёки кириллча А) каби ёзилади (Wordʼнинг автоматик рақамланган рўйхати ҳам бўлади). Жавоб ANSWER: B, Javob: B, Toʻgʻri javob: C) matn ёки фақат тўғри вариант матни билан ёзилади; жавоб қатори бўлмаса, тўғри вариант олдига * ёки + қўйинг. Вариантлар ҳарфсиз ёзилса, тўғри вариант олдига ANSWER: ёзинг — саволлар қалин шрифтда, рақамланган ёки «?» билан тугаган бўлса, улар автоматик ажратилади.

GIFT (Moodle)

Moodleʼдан экспорт қилинган саволларни тўғридан-тўғри импорт қилиш мумкин: тўғри жавоб =, нотўғрилари ~ билан белгиланади.

Файл ҳажми 5 MB дан ошмаслиги керак. Хато қаторлар ўтказиб юборилади ва қатор рақами билан кўрсатилади — файлни тузатиб, қайта импорт қилишингиз мумкин.

Жавоб топмадингизми?

Саволингизни ёзинг — иш кунлари давомида жавоб берамиз.

Биз билан боғланиш
Саволларни файлдан импорт қилиш · Testogen